Америкадаги юртдошлармиз муддатидан аввал овоз беришни бошлади

    Долзарб 23 апрел 2023 1234

    Флорида штатининг (Америка Қўшма Штатлари) Орландо шаҳрида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумда муддатидан аввал овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.

    Муддатидан аввал овоз бериш кўчма пункти Ўзбекистон Республикасининг Вашингтон шаҳридаги дипломатия ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган 14-Тошкент шаҳар референдум ўтказувчи округига бириктирилган 3-сайлов участка комиссияси томонидан ташкил этилди. Унда “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуни ва Марказий сайлов комиссиясининг 2022-йил 13-июлдаги 1178-сон қарори билан тасдиқланган низомга биноан фуқароларимиз учун барча шароитлар яратилди.

    Дипломатия миссиямиз маълумотларига кўра, муддатидан олдин овоз бериш жараёнида 300 нафарга яқин киши ўз фуқаролик позициясини билдирган. Шу билан бирга, овоз бериш жараёнида нафақат Флорида штатида яшовчи мамлакатимиз фуқаролари, балки бошқа штатлардан (Нью-Йорк, Иллинойс) ва Канададан келган юртдошларимиз ҳам иштирок этган.

    Шунингдек, овоз бериш жараёнида мамлакатимиз фуқаролари учун консуллик қабули уюштирилиб, тегишли консуллик-ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, консуллик ҳисобига туриш, паспорт ва Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини олиш, нотариал ҳаракатлар, фуқароликдан чиқиш масалалари юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилди, қатор консуллик хизматлари кўрсатилди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates