- Ҳа, онаси, йўл бўлсин, ясан-тусан қилиб қаёққа, тўй борми? - Тўйдан ҳам муҳим иш бор. Референдумга кетяпман. Мен ҳам бииир овозимни бериб келай...
Негаки, келаётган якшанба куни овоз беражагимиз Конституциямизнинг ишлаб кетишию, яна кўпдан-кўп ва эзгу режаларимиз, умуман, янги Ўзбекистонимиз тақдири пировардида, маҳалла ва туманларда ҳал бўлади!
Ўзбекистон янгиланиш даврининг ғоят муҳим палласига қадам қўйгани билан халқаро ҳамжамият эътибор марказида турибди. Бу мамлакатимиз Конституциясининг янги таҳририда акс этган ғоят инсонпарвар тамойиллар билан боғлиқ сиёсий воқеликдир.
“Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан келган кузатувчилар миссияси мамлакат ҳудудларида референдум бўйича кампаниянинг бориши мониторингини давом эттирмоқда.
23-24-апрель кунлари Жанубий Кореядаги Мокпо ва Киме шаҳарларида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумда муддатидан аввал овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.
Флорида штатининг (Америка Қўшма Штатлари) Орландо шаҳрида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумда муддатидан аввал овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.
Маълумки, 12 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19 апрелдан бошланиши белгиланган эди.