Ўзбекистон ва Туркманистон аэронавигация хизматлари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради

    “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК ва Туркманистон аэронавигация хизмати вакиллари ўртасида узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда ҳар икки томон делегациялари аэронавигация хавфсизлиги, ҳаво йўналишларини оптималлаштириш ва ҳаво ҳаракатини бошқаришда замонавий технологияларни жорий этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ҳаво қатновини янада оптималлаштириш ва икки давлат ҳаво ҳудуди сиғимини ошириш имконини берувчи янги ҳаво йўналишларини очиш имкониятлари муҳокама этилган асосий масалалардан бири бўлди.

    Мазкур учрашув стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бўйича ўзаро илғор тажриба алмашиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates