Бинонинг тантанали очилиш маросимида Андижон вилоят ҳокими, ҳокимият вакиллари, тиббиёт институти раҳбарияти ҳамда ўқитувчи профессорлар, талабалар иштирок этди.
Маросимда мамлакатимизда кейинги йилларда тиббиёт соҳаси, айниқса, тармоққа малакали кадрлар тайёрлаш тизимига катта эътибор берилаётганини қайд этилди. Хусусан, Андижон давлат тиббиёт институти ташкил этилиши, йилдан-йилга унинг салоҳияти, моддий-техник базаси мустаҳкамланиб бораётгани бунга яққол мисол эканлиги таъкидланди.
Жорий ўқув йилида Андижон давлат тиббиёт институтида таҳсил олиш истагида бўлган ёшларнинг сони икки баравардан ортган. Талабалар сони шунга мос равишда кўпроқ қабул қилинди. Шундай вазиятда 880 ўринли 2-ўқув-лаборатория биносининг фойдаланишга топширилиши айни муддао бўлди.
Шунингдек, унда 2 та 120 ўринли, 2 та 40 ўринли маъруза зали, 100 га яқин ўқув аудиториялари замонавий қаттиқ ва юмшоқ инвентарлар, компьютер, проектор, телевизор каби технологиялар, лаборатория ускуналари билан таъминланган. Янги бинода маърузалар заллари, ўқув ва лаборатория хоналари, ошхона, маънавий-маърифий хоналар мавжуд бўлиб, талаба ва педагогларнинг дарс жараёнларини олиб бориши учун барча шарт-шароитлар яратилган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.









