Андижон вилоятида "Мебель комплекси" кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда

    Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги "Уйғур" маҳалласи ҳудудида "Мебель комплекси" кичик саноат зонасини (КСЗ) ташкил этилмоқда.

    Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 20 августда қабул қилинган “Андижон вилоятида мебелсозликни ривожлантиришни янги сифат босқичига олиб чиқиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМҚ-523-сонли қарорида белгиланди.

    Ҳужжат билан Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги "Уйғур" маҳалласи ҳудудида мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кўргазма-савдо объектлари ва бошқа объектлар "кластер" усулида жойлашган "Мебель комплекси" кичик саноат зонасини (КСЗ) ташкил этиш кўзда тутилган.

    КСЗни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш "Алоқа банк" АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

    Савдо-саноат палатаси ва Андижон вилояти ҳокимлиги "Алоқа" банки билан биргаликда ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда қуйидагиларни ўз ичига олган саноат зонаси концепциясини ишлаб чиқади:

    • ишлаб чиқариш цехлари (ангар), кўргазма павильонлари, очиқ ва ёпиқ савдо майдонлари, фурнитура ва бутловчи қисмлар савдо маркази ҳамда логистика марказини яратиш;
    • мебель маҳсулотлари учун импорт ўрнини босувчи хомашё, фурнитура ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш;
    • рақобатбардош мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун таниқли хорижий брендларни жалб қилиш;
    • маҳаллий фурнитура ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчиларининг дилерлик марказларини очиш ва бошқалар.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 21 августдан кучга кирган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates