Андижон вилоятини комплекс ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

    Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигидаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Андижон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг бугунги ҳолати ва уни янада рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилишга бағишланган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

    Йиғилишда вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари қатнашди.

    Ҳукумат комиссиясининг вилоятга амалга оширилган олдинги ташрифи давомида берилган кўрсатмалар ижроси ҳам кўриб чиқилди. Мутасадди раҳбарлар бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот бериб, айни пайтда очиқ қолаётган масалалар хусусида гапириб ўтди. Ҳар бир масала бўйича ижро муддатлари аниқ белгиланган манзилли ечимлар ишлаб чиқилди.

    Учрашув давомида 304 та муаммоли масала муҳокама қилинди, шу жумладан кредит ресурсларини ажратиш, илгари берилган кредитлар бўйича фоиз тўловлар муддатларини узайтириш, муҳандислик коммуникацияларига уланиш, ер участкалари, бўш бино ва иншоотларни ажратиш, илгари тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларини қайтариш, зарур рухсатномалар ва сертификатлар олиш ва бошқалар. 57 та муаммоли масала тегишли вазирлик, идора, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларини жалб этган ҳолда бевосита йиғилишнинг ўзида ҳал этилди.

    Қолган 247 та масалалар ечимлари бўйича аниқ алгоритмлар ишлаб чиқилиб, мутасадди раҳбарларга тегишли амалий чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан манзилли кўрсатмалар берилди.

    Бошқа чоралар қаторида ишлаб чиқаришни тўхтатган ёки тўлиқ қувват билан ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш орқали вилоятнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Тегишли тузилмалар раҳбарларига вилоятдаги мавжуд барча масалалар ечимини зудлик билан таъминлаш ҳамда саноат ишлаб чиқариш фаолияти мониторингини тизимлаштириш вазифаси юклатилди.

    Қўшилган қийматга эга юқори технологияли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш долзарблиги алоҳида таъкидланди.

    Шунингдек, Андижон вилоятини тармоқлар, туман ва шаҳарлар кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни янада рағбатлантириш бўйича истиқболли ғоя ва таклифлар кўриб чиқилди.

    Билдирилган таклифларни амалда бажариш механизмларини маромига етказиш, вилоятда инвестициявий, саноат ва экспорт фаолияти кўрсаткичларини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини шакллантириш вазифаси қўйилди.

    Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга берилган топшириқларни самарали амалга ошириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates