Андижонда 2,5 гектар ерни турар жой тоифасига ўзгартириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

    Андижон вилоятида фуқаро У.Т.нинг вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. Бўстон тумани ҳокимининг 13.04.2019 йилдаги қарорига асосан “Б.Н.” МЧЖга гидропоника усулида иссиқхона қурилиши учун ажратилган 2,5 гектар ер майдонини вилоят ҳокимлиги ва вилоят архитектура бошқармасида ишловчи танишлари орқали нотурар ер тоифасидан 2 сотихли уй-жой қуриш учун турар жой тоифасига ўзгартириб беришни ваъда қилган.

    Бунинг эвазига 44 000 АҚШ доллари талаб қилиб, келишилган пул ҳисобидан 10 000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates