Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Савдо уйи — шоурум сифатида ҳам хизмат қилиб, унда Андижон вилоятида ишлаб чиқарилаётган тайёр кийим-кечаклар намойиш этилади. Шунингдек, маҳаллий ва халқаро харидорлар учун доимий савдо майдони сифатида фойдаланилади.
Сент-Луис шаҳри АҚШнинг йирик логистика марказларидан бири ҳисобланади. Шу боис ушбу савдо уйи орқали ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни мамлакатнинг турли штатларига кенг тарқатиш имкониятига эга бўлади.
"Бу қадам Андижон тўқимачилик саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш, янги бозорларга чиқиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун кенг имконият яратишда муҳим аҳамият касб этади", — дейилади хабарда.
Очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, “ITF Group LLC” ижрочи директори Саидазим Бурхонхўжаев, маҳаллий бизнес вакиллари ҳамда юртимизнинг тўқимачилик саноати тадбиркорлари иштирок этди.









