Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими ва “Ўзенергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “А.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқаришда “Бешпахлавон” МФЙдаги насос станцияси ҳудудида сув насосини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 411,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “В.к.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар МЧЖнинг Андижон тумани, “Отчопар” МФЙ ҳудудидаги сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 200,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.