Унга кўра, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 4 декабридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан - соат 15:00 га қадар белгиланди.
Вилоятимиздаги ҳайдовчилардан автоуловларига газ тўлдириш заруриятини шу вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз.
АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса қўшимча маълумотлар берилади.
Табиий газнинг ижтимоий нормаси миқдори оширилди
Бугун, 1 ноябрдан бошлаб табиий газнинг ижтимоий норма миқдори 100 метр кубдан 500 метр кубгача оширилди.