Андижонда ноқонуний қум қазиган шахс жавобгарликка тортилди

    Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Ўтказилган рейд давомида Олтинкўл тумани, Андижон МФЙдаги дарё ўзанидан фуқаро М.К. ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўз бошқарувидаги экскаватор ёрдамида ноқонуний қум қазиб, юк ташувчи машинага юклагани аниқланди.

    Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси прим 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари — 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

    Маълумот учун, ноқонуний қум-шағал қазиб олишга қарши рейд тадбирлари доимий тарзда давом эттирилмоқда. Бу каби ҳуқуқбузарликлар қонуний жавобгарликка сабаб бўлади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates