Андижонда шифокор калтакланди

    Асака туманида 1993 йилда туғилган шифокорга беморнинг турмуш ўртоғи (шаърий никоҳдаги) ва унинг 3 ҳамроҳи томонидан оғир даражада жароҳат етказилган.

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Асака туманида шифокор калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати расмий маълумот берди.

    Жорий йил 23 апрелдан 24 апрелга ўтар кечаси Асака туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам қабулхонасига тез тиббий ёрдам машинасида ҳушсиз ҳолдаги аёл олиб келинган. Беморга тиббиёт ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда ёрдам кўрсатилган. Бу жараёнда эса келишмовчилик келиб чиққан, жанжал кўтарилган.

    Эртаси куни можаро яна давом этган. Оқибатда шифокор беморнинг турмуш ўртоғи ва унинг ҳамроҳлари томонидан калтакланиб, оғир жароҳат етказилган.

    Бош мия оғир жароҳати, чайқалиши, чап қулоқ эзилган-кесилган жароҳати ташхислари қўйилган. Айни пайтда шифокор тиббиёт муассасасида даволанмоқда.

    Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates