Андижонда янги аэродром қурилиши бошланди

    Андижон халқаро аэропортида янги аэродром мажмуаси қурилишининг биринчи босқичи бошлангани хабар қилинди.

    Хабарга кўра, реконструкция доирасида янги аэродром мажмуаси, жумладан, узунлиги 3400 метр ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаклари, самолётлар учун еттита тўхташ жойига эга перрон қурилиши кўзда тутилган.

    Шунингдек, мажмуада барча турдаги ҳаво кемаларини тунги вақтда ва оғир об-ҳаво шароитида қабул қилиш/жўнатиш имконини берувчи ICAO иккинчи (CAT-II) тоифали замонавий ёритиш мосламалари ўрнатилади.

    Аэропортнинг мавжуд учиш-қўниш йўлаги узунлиги 2985 метр ва эни 44 метр бўлиб, йўл қопламасининг юк кўтариш қобилияти пастлиги, шунингдек, замонавий ёритиш тизимининг йўқлиги сабабли кўплаб турдаги самолётларни қабул қилишда ва тунда фаолият олиб боришда чекловлар мавжуд эди.

    Лойиҳа 2023-2024 йиллар давомида амалга оширилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates