Андижондаги канал корхонадаги авария сабабли нефтьга тўлди

    Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани Раиш қишлоғидан оқиб ўтувчи каналда нефть оқаётгани акс этган видеолар тарқалган эди.

    Ҳолат нефтьни қайта ишлаш корхонасидаги авария сабаб юз бергани маълум қилинган.

    Ҳолат 29 июль куни Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганилганда “Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖ томонидан нефтьни қайта ишлаш натижасида авария юз бергани аниқланган.

    Бошқарманинг хабарига кўра, Ушбу ҳолат тўлиқ бартараф этилган. Ҳолат бўйича “Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖГА тегишли тартибда текширув ўтказиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган.

    Билдирилишича, текшириш якуни билан табиатга етказилган зарар ва таъсир чоралари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates