Андижонлик ота алимент қарзи эвазига икки хонали уй берди

    Ижтимоий ҳаёт 5 май 2025 638

    Маълумотларга кўра, қарздорлик қарийб 88 млн сўмга бўлган.

    Қайд этилишича, вилоятнинг Улуғнор туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.А. 2017 йилда Россия Федерациясига ишлаш учун кетган даврда белгиланган алимент тўловларини амалга оширмагани натижасида 87,8 млн. сўм қарздорлик юзага келган.

    Фуқаро М.А. хорижда бўлган вақтда ўз фуқаролик паспортининг амал қилиш муддати тугаган. Шу сабабли, элчихонага янги биометрик паспорт олиш мақсадида мурожаат қилган. Мурожаат чоғида унинг алимент мажбуриятини бажармагани ва қарздорлар рўйхатига киритилгани маълум қилинган.

    Юзага келган қарзни қоплаш мақсадида фуқаронинг онаси ташаббус кўрсатиб, Улуғнор туманида жойлашган икки хонали ҳовли уйини набиралари учун расмийлаштириш истагини билдирган. Томонлар ўртасида тегишли келишув тузилган ва ундирувчи томонидан кўчмас мулк алимент қарзи эвазига қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates