Aнқара ва Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

    Бугун, 18 апрель куни эрта тонгда, маҳаллий вақт билан соат 05:11 да Туркиянинг AnadoluJet авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

    Хабарга кўра, Aнқара – Тошкент йўналишида илк қатновни амалга оширган авиакомпаниянинг Boeing 737-800 ҳаво кемасида 160 нафар йўловчи Тошкентга келди.

    Мазкур йўналишда авиақатновлар мунтазам равишда ҳафтада бир марта душанба кунлари, Aнқарага эса сешанба кунлари амалга оширилади.

    "Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда, шунингдек, Ўзбекисон ва Туркия ўртасида Тошкент – Истанбул, Самарқанд – Истанбул, Фарғона – Истанбул, Урганч – Истанбул, Бухоро – Истанбул йўналишларида тайинланган авиакомпаниялар томонидан ҳафтасига 61 та рейс амалга оширилмоқда", дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates