Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлораси бузилиши мумкин

    Антибиотиклар — инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам "ўлдиради".

    Антибиотиклар қабул қилгандан сўнг беморда диарея, қорин дам бўлиши, иммунитет заифлашиши ва ичак фаолияти бузилиши билан боғлиқ бошқа қатор жиддий асоратлар келиб чиқиши мумкин. Хўш, антибиотиклар қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклаш учун нималар қилиш керак?

    Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Клиник протоколлар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Севара Убайдуллаева жавоб берди.

    — Антибиотиклар курси тугаганидан кейин рационга пробиотиклар ва пребиотикларга бой маҳсулотларни киритиш керак, — дейди мутахассис. Пробиотиклар — бу ичакни фойдали бактериялар билан тўлдиришга ёрдам берувчи тирик микроорганизмлар, пребиотиклар эса фойдали бактериялар учун озуқа манбаи ҳисобланиб, уларнинг кўпайишига ёрдам беради.

    Бундай фойдали бактериялар йогурт, кефир, тузланган карам, пишлоқ, банан, пиёз, саримсоқ каби маҳсулотларда кўп бўлади.

    Ичак микрофлорасини тиклаш учун қайта ишланган, ярим тайёр маҳсулотлар, ёғли таомлар, шакар, алкоголь ва кофе истеъмолини чеклаш тавсия этилади. Бундан ташқари, етарли миқдорда сув ичиш, кўпроқ мева-сабзавотлар, бутун донли, оқсил, айниқса С витаминига бой маҳсулотлар тановул қилиш муҳим.

    Антибиотик дори воситаларини қабул қилиш оқибатида заифлашган иммунитетни мустаҳкамлаш учун камида 7-8 соат ухлаш, спорт билан шуғулланиш, зарарли одатлардан воз кечиш мақсадга мувофиқ.

    Ушбу қоидаларга амал қилган беморларда ичак фаолияти ўртача 1,5-2 ойда тўлиқ тикланади.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates