Ғазо сектори шимолига 50 кундан ортиқ вақтдан буён деярли ҳеч қандай озиқ-овқат етиб бормаяпти. БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурининг (WFP) Фаластин ҳудудлари бўйича директори Антуан Ренарнинг сўзларига кўра, Ғазодаги вайронагарчилик ва очарчилик даражаси ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқ.
“Одамлар энди вазиятга дош беролмайди. Озиқ-овқат деярли кирмаяпти, бозорлар бўм-бўш. Ноябрь ойида 815 мингга яқин одам WFP томонидан озиқ-овқат ёрдами олди, бу эса муҳтожларнинг деярли ярмини ташкил этади”, деди у, ташкилотнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган видеороликда.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Фаластинда 2,2 миллионга яқин аҳоли ўткир озиқ-овқат етишмовчилигини бошдан кечирмоқда, деб хабар беради tass.ru.