АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини 11 сентябргача олиб чиқиб кетишини маълум қилди

    Воқеа-ҳодисалар 14 апрел 2021 460

    Вашингтон маъмурияти вакилининг қўшимча қилишича, қўшин «ҳеч қанақанги шартларсиз олиб чиқиб кетилади».

    АҚШ Президенти Джо Байден Афғонистондаги Америка қўшинини 11 сентябрга қадар — АҚШга бир қатор террорчилик ҳужуми уюштирилган куннинг 20 йиллиги олдидан олиб чиқишни режалаштирган. Бу ҳақда сешанба куни Вашингтон маъмуриятининг юқори мансабдаги вакили Афғонистондаги вазиятга бағишланган махсус брифингда эълон қилган.

    «Биз қолган қўшинимизни тартибли равишда 1 майга яқин олиб чиқа бошлаймиз ва 11 сентябрнинг 20 йиллиги олдидан мамлакат ҳудудидан барча Америка қўшинини олиб чиқиб кетамиз», — деб таъкидлади у. Шунингдек, қўшиннинг «ҳеч қанақанги шартларсиз» олиб чиқиб кетилишини қўшимча қилди.

    «Президент Байден Афғонистонга муносабат борасидаги сиёсатни батафсил қайта кўриб чиққач, қўшиннинг Афғонистонда қолган қисмини олиб чиқиш ва ниҳоят 20 йилдан бери чўзилаётган урушга барҳам беришга қарор қилди...», — деб тушунтирди ижроия ҳокимияти вакили, деб хабар беради ТАСС.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates