баннер
25 апр 2025
08:55

    АҚШ делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида бўлди

    Ҳарбий 29 март 2024 1371

    АҚШ Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

    Юртимизга ташриф доирасида Майк Рожерс Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов билан учрашди.

    Учрашув давомида ҳар икки томон Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар тенглик, ишонч ва ҳурмат, ўзаро манфаатларни инобатга олиш каби принциплар асосида ривожланаётгани, стратегик шериклик даражасига етганлиги таъкидлаб ўтилди.

    Шунингдек, кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда юқори даражага эришилгани, фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифлар давом этаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech