АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди - Кэтрин Тай

    Жорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Америка Қўшма Штатларининг Савдо вакили, Элчи Кетрин Тай билан учрашди.

    Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини фаоллаштириш ва икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар бўйича навбатдаги чора-тадбирлар белгиланди.

    Америка томони АҚШ Конгрессининг GSP имтиёзлар тизими дастурини фаоллаштириш ва янгилаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини қайд этди ва Ўзбекистондан экспортни диверсификация қилиш жараёнида GSP ролини эътироф этди. Элчи Таи Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни олқишлади.

    Рақамли савдони ривожлантириш мақсадида қонунчиликни уйғунлаштириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёрлик билдирилди.

    Америка томони Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича қатъият билан ҳаракат қилаётганлигини ҳамда Ўзбекистондаги савдо режимини ЖСТ қоидалари ва тамойилларига мувофиқлаштиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

    Кетрин Тай Ўзбекистонни интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасидаги барқарор ижобий ўзгаришлар туфайли Махсус 301 кузатув рўйхатидан чиқарилгани билан табриклади. Томонлар бу борада яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

    Таъкидланганидаэк, ошкоралик ва ўзаро маслаҳатлашув янада самарали меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, нотариф тўсиқларнинг олдини олиш ва камайтириш, халқаро савдо мажбуриятларига риоя этилишини қўллаб-қувватлаш учун замин яратади, шунингдек, иқтисодиётнинг узоқ муддатли барқарорлигини ошириш ва инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates