Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка янада яқинлашди

    Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Покистон ва Таиланд билан икки томонлама музокараларни якунлади.

    «Ушбу протокол [бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисида] қардош мамлакатни Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзоликка янада яқинлаштиради», — деб ёзди 7 декабрь куни LinkedIn`да Покистоннинг ЖСТдаги доимий вакили Али Сарфраз Ҳусайн.

    Таиланднинг ЖСТдаги вакили Пимчанок Питфилд ҳам Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни имзолаганини маълум қилди.

    «Биз Ўзбекистоннинг кўп томонлама савдо тизимига тезроқ қўшилишини интиқлик билан кутяпмиз ва ишонамизки, ЖСТ оиласига аъзолик Ўзбекистонга кўпроқ савдо ва инвестициялар олиб келади. Икки томонлама даражада бу мавжуд савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва келажакда халқлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилишимизнинг тасдиғидир», — деди у.

    Ўтган икки ойда Ўзбекистон Филиппин, Салвадор, АҚШ ва Хитой билан ҳам музокараларни якунлаганди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates