АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади

    Ўзбекистон АҚШ билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади.

    Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.

    Расмий Вашингтон билан ташкилотга аъзоликни қўллаб-қувватлаши бўйича икки томонлама муҳокамалар 14 ой давом этди. Натижада Қўшма Штатлар Ўзбекистонга бу масалада ёрдам кўрсатган йигирма биринчи давлат бўлди.

    "Бу саргузаштларга бой сафар эди. Музокаралар қийин, аммо самарали бўлди. Бир умрлик тажриба", - дея жараёнларни тасвирлаган Ўрунов. У АҚШ Савдо вакили офисига" конструктив ҳамкорлик" учун миннатдорчилик билдирди.

    Ўрунов, шунингдек, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Фурқат Сидиқов ва дипломатик миссиянинг савдо бўйича маслаҳатчиси Оқил Убайдуллаевга миннатдорлик билдирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates