Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди

    Шу йилнинг 27 октябрь куни Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик йиғилиши доирасида Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ва Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли: ислоҳотлар ва глобал интеграция” мавзусида юқори даражали давра суҳбати ўтказилди.

    Тадбирда Жаҳон банки вице-президенти А.Бассани, ЖСТ Бош директори ўринбосари Ж.Хилл, АҚШ Савдо вакили ўринбосари Б.Линч, АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси К.Лэмм, Халқаро валюта жамғармаси, АҚШ Президенти Администрацияси ва Давлат департаменти, Қозоғистон савдо вазирлиги ҳамда Америка етакчи хусусий сектор компаниялари, шу жумладан юридик ва савдо бирлашмалари вакиллари иштирок этди.

    Йиғилишда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида амалга ошираётган муҳим ислоҳотлари, шунингдек кўп-томонлама савдо тизими ва глобал қўшилган қиймат занжирларига қўшилиш масалалари муҳокама қилинди.

    Очилиш маросимида Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Антонелла Бассани, ЖСТ бош директори ўринбосари Йоханна Хилл сўзга чиқишди. Улар Ўзбекистон сўнгги йиллардаги ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида муҳим натижаларга эришганини қайд этишди. Жаҳон банки ва ЖСТ вакиллари Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва яқин келажакда мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни муваффақиятли якунланишига ишонч билдирдилар.

    Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ва стратегик ислоҳотларга ҳамда ЖСТга аъзолик ушбу туб ўзгаришларнинг ажралмас бир қисми эканлигига урғу бериб, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар ва уларга эришиш режалари билан таништирди. Мазкур саъй-ҳаракатлар мамлакатнинг халқаро миқёсида рақобатбардошлигини оширишга қаратилганини таъкидлади.

    Мазкур давра суҳбати Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишининг афзалликлари ҳақида экспертлар ва расмийлар ўртасида фикр алмашиш учун платформа бўлиб хизмат қилди. Муҳокамалар чоғида Ўзбекистоннинг ислоҳотлари жаҳон савдосидаги мавқейини мустаҳкамлашга хизмат қилиши, шунингдек, сармоя жалб этиш ва иқтисодий ўсиш учун янги имкониятлар очиши алоҳида таъкидланди.

    Бундан ташқари, ХВЖ ва Жаҳон банки вакиллари Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлганидан кейин кутилаётган муҳим иқтисодий имкониятларни таъкидладилар. Улар ташкилотга аъзо бўлишдан Ўзбекистон 5-7 йил ичида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қўшимча 17 фоизга ўсишига олиб келиши мумкинлигини ҳисоблаб, хизматлар соҳасини бу ўсишнинг асосий омилларидан бири сифатида қайд этилди.

    Давра суҳбати якунида иштирокчилар ислоҳотлар ва интеграция йўлидаги салмоқли муваффақиятларни қайд этиб, 2026 йилда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнини якунлаш мақсадида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этилди.

    Иқтисодиётни янада эркинлаштириш, шаффофликни ошириш ва барқарор иқтисодий ўсиш ва инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган давлат ислоҳотларини давом эттиришда барча ҳамкорлар Ўзбекистонни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates