Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича Хитой билан икки томонлама музокараларни якунлади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.
"Пекин шаҳрига жуда қисқа, бироқ самарали ташриф бўлди. Хитой Халқ Республикаси билан икки томонлама музокаралар ниҳоясига етди. Фурсатдан фойдаланиб ХХР Тижорат вазирлиги, вазир ўринбосари Ли Фей, департамент директори Ли Дефенг жаноблари ва бутун жамоага конструктив мулоқот учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Йил якуни Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги бўйича жуда мазмунли бўлмоқда — иккита энг йирик глобал савдо эгалари — Америка ва Хитой билан музокаралар якунланди. 22 та мамлакат билан музокаралар тугади, кўп қолмади!
Яқинда АҚШ билан ҳам музокаралар якунланган эди. Шундай қилиб, 22 та мамлакат билан музокаралар охирига етказилди, дейди у.