Сиёсатчи Вьетнам урушидан «қочганлар» учун амнистия эълон қилгани ва Исроил ва Миср ўртасидаги Кэмп-Дэвид келишувларини тузиш жараёнида иштирок этгани, шунингдек, СССР билан стратегик қуролларни чеклаш тўғрисидаги шартнома имзолагани билан машҳур эди.
Картер 2002 йилда «дунёдаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун» тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.