Шунингдек, ҳолат юзасидан Россия Тергов қўмитаси томонидан мамлакат Жиноят кодексининг 263-моддаси (ҳаракат хавфсизлиги ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаровий ва ҳарбий мутахассислар сўроқ қилинмоқда.
Ҳозирда Озарбайжон Бош прокуратурасининг икки ходими Грозний шаҳрида бўлиб, Россия Федерацияси Бош прокуратураси ва Тергов қўмитаси вакиллари билан ҳамкорликда ишламоқда.
Россия, Озарбайжон ва Қозоғистоннинг тегишли хизматлари Оқтов шаҳри яқинидаги ҳалокат жойида яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.