Теннесси штатида 25 киши ва Орегон штатида камида 16 киши, жумладан, дарахт ағанаб тушган машинада уч киши ҳалок бўлди.
Табиий офат билан боғлиқ ўлим ҳолатлари Иллинойс, Пенсильвания, Миссисипи, Вашингтон, Кентукки, Висконсин, Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларида ҳам қайд этилган.
Америка Қўшма Штатларнинг катта қисми кучли шамол, қор ёғиши ва муздан зарар кўрди. Аввалроқ Чикагода ғайритабиий совуқ кузатилган эди. Ҳаво ҳарорати минус 20 даражага тушиб кетди, деб хабар беради mir24.tv.