АҚШда озиқ-овқат етказиб беришда роботлардан фойдаланилмоқда

    Uber компанияси Лос-Анжелесда тайёр озиқ-овқатларни манзилларига етказиб бериш учун Serve Robotics роботларидан курьер сифатида фойдаланмоқда.

    Тажриба шу қадар муваффақиятли бўлдики, бренд бир вақтнинг ўзида Шимолий Американинг бир нечта шаҳарларида Uber Eats асосида етказиб бериш хизматини ишга тушириш орқали ўз паркини 2000 та ботгача кенгайтиришни режалаштирмоқда.

    Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирда 200 га яқин ресторан тажриба лойиҳасида иштирок этмоқда. Тажриба оммалаштирилади. Тизимни Сан-Хосе, Ванкувер ва Даллас каби шаҳарларда ҳам жорий этиш режалаштирилган.

    Стандарт батареяни зарядлаш роботни кун давомида қувват билан таъминлайди. Робот асфальтланган йўлларда соатига 10 километр тезликда ҳаракатланиб, оғирлиги 23 килограммгача бўлган юкларни кўтара олади.

    Serve Robotics роботлари одамлар ва автомобиллар билан тўқнашмаслик учун энг яхши йўналишни танлаш имкониятига эга. 2024 йилдан роботларни етказиб бериш хизматларига оммавий бириктириш бошланади, деб хабар беради techcult.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates