АҚШда юз берган чанг бўрони туфайли олти киши ҳалок бўлди

    АҚШнинг Иллинойс штатида бўрон фермерлар далаларига чанг булутларини кўтарди. Оқибатда ўнлаб автоҳалокатлар юз бериб, камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 2 май куни Associated Press агентлиги хабар берди.

    Полиция маълумотларига кўра, 40 дан 60 тагача автомобиль ва бир нечта юк машиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисалари юз берди, улардан иккитаси ёниб кетди.

    “Камида олти киши ҳалок бўлди, ҳаммаси шимолий йўлда, 30 дан ортиқ киши жароҳатлар билан касалхонага етказилди”, – деди полиция.

    Бахтсиз ҳодисаларга кучли шамол қишлоқ хўжалиги ерларидан чанг кўчириши ва кўриш имкониятини нолга тушириши сабаб бўлди.

    Миллий об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, бўрон пайтида шамол тезлиги соатига 56 дан 74 километргача етди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates