АҚШдаги заводда портлаш юз берди

    АҚШнинг Арканзас штатидаги ҳарбий заводда юз берган портлаш оқибатида камида икки киши жароҳатланди, бир киши бедарак йўқолди деб ҳисобланмоқда.

    Бу ҳақда 3 июль, чоршанба куни ABC News хабар берди.

    Қайд этилишича, бир жабрланувчи Вашита округи тиббиёт марказининг тез тиббий ёрдам бўлимида, унинг аҳволи барқарор, иккинчиси вертолётда штатдан олиб чиқиб кетилди.

    Нашр маълумотларига кўра, портлаш Камдендаги General Dynamics Ordnance and Tactical Systems заводида содир бўлди. Компания дастлаб буни “пиротехника ҳодисаси” деб атади, аммо кейинроқ бу портлаш эканлигини тасдиқланди, деб хабар беради korrespondent.net.