АҚШлик журналист ва ёзувчи Ўзбекистон музейида бўлди

    АҚШнинг "Atlantic Council" (Атлантика кенгаши) катта илмий ходими, журналист ва ёзувчи Теrrеll Jеrmаinе Starr Ўзбекистонга саёҳати давомида Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида ҳам бўлди.

    Меҳмон музей маъмурияти томонидан юқори савияда кутиб олиниб, ноёб экспонатлар ва экспозициялар билан таништирилди.

    Ёзувчи Теrrеll Jеrmаinе Starr музей ҳақида олган таассуротлари билан ўртоқлашаркан шундай деди: “Ўзбек ҳунармандчилиги санъатининг нодир асарлари мени ҳайратлантирди, юртингизнинг бой маданий мероси ва миллий қадриятлари яхши сақланаётганига гувоҳ бўлдим. Бу эса келгуси авлод учун катта тарих сифатида хизмат қилади. Албатта музейдан олган таассуротларимни мақолаларимда акс эттираман”.

    Америкалик ёзувчига музей раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates