АҚШнинг юртимиздаги элчиси билан учрашувда қандай масалалар муҳокама этилди?

    Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон — АҚШ ҳамкорлиги хусусида сўз юритилар экан, соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар юртимиз тиббиётини янада ривожлантиришга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.

    Масалан, ҳозир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу мамлакатнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) ҳамда бошқа нуфузли ташкилотлари билан сил ва ўпка касалликларининг олдини олиш, тиббиёт муассасаларини махсус ускуналар билан жиҳозлаш, гепатит B ва С ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш каби қатор йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилиб келяпти.

    — Ўзбекистон ва АҚШ — стратегик ҳамкорлар. Биз глобал миқёсда, шу жумладан юртингизда тиббиётни ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшиб келаётганимиздан хурсандмиз. USAID томонидан мамлакатингиз учун ажратилаётган грантларнинг 40 фоизи айнан соғлиқни сақлаш соҳасидаги дастурларга йўналтирилаётгани бу масалага нақадар катта эътибор қаратаётганимиздан далолат беради. Биз кейинчалик ҳам Ўзбекистонга қўлдан келганча ёрдам кўрсатишга тайёрлигимизни билдирамиз, — деди Ж.Хеник.

    Суҳбат чоғида қайд этилганидек, Ўзбекистонни нафақат маҳаллий аҳоли, балки қўшни мамлакатлардан фуқаролар келиб, сифатли тиббий хизматлардан фойдалана оладиган минтақавий тиббий хабга айлантириш тизим олдида турган асосий вазифалардан биридир. Бу мақсадга эришиш учун, энг аввало, замонавий инфратузилма ва юқори малакали мутахассислар зарур. Вазир вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров юртимиз мазкур йўналишда АҚШ тажрибаси ва кўмагидан фойдаланишдан манфаатдорлигини билдирди.

    Шунингдек, учрашув давомида барча йўналишларда юқори малакали кадрларни тайёрлаш, касалликларни профилактика қилиш мақсадида бирламчи амбулатор хизматни ривожлантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ихтисослашган юқори технологик тиббий ёрдамни такомиллаштириш, рақамлаштириш ва суғурта механизмларини жорий этиш, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates