АҚШ–Ўзбекистон Кенгаши: Сержио Гор ва Саида Мирзиёева ҳамраислигида фаолиятни бошлади

    АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор янги ташкил этилган АҚШ–Ўзбекистон Ишбилармонлик ва Инвестиция Кенгашига Саида Мирзиёева билан биргаликда ҳамраис сифатида раҳбарлик қилиши маълум қилинди.

    Янги платформа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо ва инвестиция имкониятларини оширишга қаратилган.

    Кенгаш фаолияти «Америка биринчи» иқтисодий дастури доирасида АҚШ компаниялари учун янги бозорлар яратиш, ИТ ва рақамли инновациялар каби юқори ривожланаётган соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш ҳамда америкалик экспортчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлашни назарда тутади.

    Ташаббус Президент Шавкат Мирзиёевнинг 4–6 ноябрь кунлари Вашингтонда бўлиб ўтган «C5+1» саммитидаги ташрифи ортидан икки томонлама муносабатларда шаклланган ижобий суръатни мустаҳкамлаши кутилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates