Лого Лого-пв-уз

    Аргентина тадбиркорлари Ўзбекистоннинг боғдорчилик ва чорвачилик йўналишларига қизиқиш билдиряпти

    Агросектор 27 июн 2022 464

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазир маслаҳатчиси Алишер Шукуров Аргентинанинг Россиядаги (ўриндошлик асосида Ўзбекистондаги) элчиси Эдуардо Антонио Зуайн (қароргоҳи Москва шаҳрида) билан учрашди.

    Учрашув аввалида меҳмонлар республикамизда аграр соҳадаги ислоҳотлар, замонавий бозор механизмларини жорий этиш ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган жараёнлардан хабардор қилинди.

    Географик жиҳатдан олисда жойлашган бўлишига қарамай, Аргентина билан давлатимиз ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши таъкидланди.

    Эдуардо Антонио Зуайн эса, Аргентина томонидан давлатимиз билан боғдорчилик, чорвачилик, олий таълим соҳаларига қизиқиш билдирилаётганини ва бу йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлигини қайд этди.

    Шунингдек, республикамиздаги АКИС агрохизматлар маркази фаолиятида Аргентина тажрибаси бўйича янги тадқиқотлар ўтказиш лозимлиги муҳокама этилди. Шунингдек, Тошкент давлат аграр университети ва Аргентина аграр университетлари ўртасида магистратура ва докторантура босқичларида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ҳам тўхтамга келинди.

    Ўзбекистон томон Аргентина бизнес вакилларига чўл ҳудудларида чорвачиликни йўлга қўйишда инвестиция киритиш имкониятлар мавжудлигини маълум қилди.

    Учрашув якунида Аргентина Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, ташкилотлар ўртасида муҳим истиқболли йўналишларни белгилаш мақсадида онлайн видеоконференсалоқа учрашувларини ўтказишга келишиб олинди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates