Арманистон: мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласи бўйича имзо тўплашга рухсат берилди

    Арманистон Марказий сайлов комиссияси мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласи бўйича имзо тўплаш жараёнини бошлаш учун ташаббус гуруҳини тузишга рози бўлди.

    Бу ҳақда пайшанба куни Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

    Июнь ойида Арманистон парламенти мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиш аризаси бўйича референдум ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича эшитувлар ўтказган эди. Эшитувларни ўтказиш ташаббуси ғарбпараст сиёсатчилар ва жамоат арбобларини бирлаштирган демократик кучлар платформаси томонидан илгари сурилди.

    “Арманистон Марказий сайлов комиссияси 11 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда “Арманистон Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёни бошланиши тўғрисида”ги қонун лойиҳасини фуқаролик ташаббуси сифатида муҳокамага қўйиш учун ташаббус гуруҳи тузиш таклифига рози бўлди. Фуқаролик ташаббуси гуруҳининг ваколатли вакили сифатида Артак Айкази Зейналян тайинланди”, дейилади хабарда.

    Имзо тўплаш 2024 йил 16 сентябрдан 14 ноябргача бўлиб ўтади.

    Қонун лойиҳасини Миллий мажлис муҳокамасига қўйиш учун 50 минг фуқаронинг имзоси талаб қилинади, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates