«АрМИ-2021»: VII Халқаро армия ўйинларини Ўзбекистон тарихий натижа билан якунлади

    Ҳарбий 5 сентябр 2021 1806

    Йилнинг энг нуфузли халқаро ҳарбий мусобақаларидан бири бўлмиш VII Халқаро армия ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, тарихий натижаларни қайд этди.

    Жорий йил 22 августдан 4 сентябрга қадар дунёнинг 11 та давлати ҳудудида ўтказилган «АрМИ – 2021» Халқаро армия ўйинларида мусобақаларда 42 та давлатнинг жами 277 та жамоаси, бошқача айтганда 5 000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ўзаро куч синашди. Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси жамоалари ҳам ушбу нуфузли мусобақаларнинг 24 йўналиши бўйича муносиб иштирок этди.

    Мазкур беллашувлар давомида вакилларимиз 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида мусобақа ташкилотчисидан кейин фахрли 2-ўринни эгаллади.

    Хусусан,

    «Содиқ дўст» эркаклар жамоаси - 1 та олтин;

    «Содиқ дўст» аёллар жамоаси - 1 та олтин;

    «Ҳарбий-тиббий эстафета» жамоаси - 1 та олтин;

    «Дала ошхонаси» жамоаси - 1 та олтин медалларни қўлга киритди.

    Шунингдек, бир қатор йўналишларда кумуш ва бронза медаллари ҳам қўлга киритилди.

    Айтиш керакки, мазкур мусобақалар давомида жамоалар томонидан жами 37 та рекорд натижа қайд этилган бўлиб, шундан 10 таси Ўзбекистон Республикаси ҳисобига ёзилди.

    Хитой Халқ Республикаси 6 та, Беларус ва Ҳиндистон республикалари ҳисобида эса 2 тадан.

    Хусусан, «Ҳарбий-тиббий эстафета» мусобақасида вакилларимиз 3 та рекорд натижаларини янгилади.

    Юртдошларимизнинг эришган бу ютуқ чинакам тарихий натижадир. Рекордлар кетма-кетлиги, медаллар шодаси истиқлолимизнинг 30 йиллигига муносиб туҳфа бўлди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates