Арнасой сув омбори ҳудудида ноқонуний балиқ овлаётган шахслар ушланди

    Улар тақиқланган ов анжомларидан фойдаланиб, ҳайвонот дунёсига 201,1 млн сўм зарар етказган. 

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Л.Т. ва Б.М. “Арнасой” сув омбори ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатларсиз тақиқланган ов анжомларидан фойдаланиб, жами 343 бош балиқ овлаб, ҳайвонот дунёсига 201,1 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates