Капурлар оиласи Тошкентга келади

    «Ипак йўли дурдонаси» XVI Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Болливуд юлдузи Раж Капурнинг 100 йиллигини нишонлаш режалаштирилмоқда.

    Мазкур тадбирга меҳмон сифатида Капурлар сулоласи вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Киномотография миллий агентлиги хабар бермоқда.

    Фестиваль тарихига назар соладиган бўлсак, унда ҳинд киноижодкорлари мунтазам иштирок этиб келади. Ҳозирга қадар Раж Капурнинг ўғли Рандхир Капур, Митҳун Чакраборти, Бомани Ирани, Кунал Капур, Наваб Шоҳ ва бошқа киноюлдузлар меҳмон бўлган.

    Маълумот учун, 2021 йилда Тошкент кинофестивали доирасида Раж Капурнинг бюсти Капурлар сулоласининг ўзбек халқига ҳурмати рамзи сифатида тақдим этилганди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates