Айрим истеъмолчилар шахсий ҳисобида кузатилаётган ноаниқликлар бўйича тушунтириш берилди

    Ижтимоий тармоқларда электр энергиясидан асоссиз тарзда қарздорлик вужудга келаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

    Шу билан бир қаторда, айрим истеъмолчиларда бундай ҳолатлар кузатилиб, туман электр тармоқларига бориб аниқлик киритишганда ўтган йиллар мобайнида қолиб кетган қарздорлик сифатида тушунтирилгани тўғрисида видеохабарлар тарқалди.

    «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

    Маълумки, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан жорий йилнинг август ойидан янгиланган «HET BILLING» дастурий комплекси ташкил этилди.

    Айни шу жараёнда эски тизимдан истеъмолчиларнинг архив маълумотларини янги тизимга кўчиришда айрим истеъмолчилар шахсий ҳисобида ноаниқликлар келиб чиқаётганлигини маълум қиламиз. Бундай ноаниқликлар аниқланган ҳудудларда айни пайтда қўшимча мутахассислар ажратилган ҳолда масалага ойдинлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.

    Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз, дейилади маълумотда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates