баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

Асаджон Хўжаев АОКАга директор этиб тайинланди

Ижтимоий ҳаёт 29 июл 2020 320

Асаджон Хўжаев 1970 йил 3 сентябрда Қозоғистон Республикаси Чимкент вилоятида туғилган.

Маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини, 2001 йилда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – электралоқа муҳандиси, иктисод магистри.

1995–2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги марказий аппаратида, 2001-2003 йилларда “Ўзбекистон почтаси” Давлат акциядорлик компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари, “Ўзинфоком” Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

2003–2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2004–2011 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори, 2012-2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппарати мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати раҳбари каби лавозимларда фаолият кўрсатган.

2017 йилнинг декабридан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

2018 йил августидан — Ахборот ва оммавий коммуникацияларни ривжлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates