А5 ҳам самолёт, ҳам автомобилнинг хусусиятларини ўзида жамлаган.
Учар автомобиль тўрт ғилдиракли бўлиб, унинг салони тўрт кишини қулай жойлаштириш имконини беради. Мазкур транспорт воситаси 5 сониядан камроқ вақт ичида 100 тезликка эришиш имкониятини берадиган электр моторлар билан жиҳозланган.
Учар автомобиль 400 километргача масофани учиб ўта олади. А5 нинг бошланғич нархи 789 000 доллар бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради techcult.ru.