Германиянинг Lilium компанияси биринчи бўлиб ўз қурилмаларини жисмоний шахсларга сотиб олиш учун таклиф қилмоқда.
eVTOL деб номланган қурилма оригинал двигатели билан ажралиб туради. Машинанинг тўртта қанотининг ҳар бирида умумий корпус остида яширинган кичик пропеллерлар қаторлари мавжуд. Улардан ҳам кўтарилиш, ҳам горизонтал ҳаракатланиш учун фойдаланилади. Қурилма қанотли томчига ўхшайди ва унинг максимал тезлиги соатга 250 километрга етади.
2021 йилда Lilium Бразилиянинг ички рейсларга ихтисослашган Azul авиакомпанияси билан шартнома имзолади. Lilium деярли бир миллиард доллар эвазига номаълум муддат ичида 220 та қурилма ишлаб чиқаришни ваъда берди. Шартнома қандай амалга оширилаётгани номаълум, бироқ Lilium яқинда EMCJET билан ҳамкорлик бошланганини эълон қилди. Техасда жойлашган ушбу ташкилот хусусий самолётларни бошқариш билан боғлиқ турли масалалар билан шуғулланади.
EMCJET 2030 йилгача ушбу минтақада Lilium маҳсулотларини сотиш ҳуқуқларини қўлга киритди, деб хабар беради techcult.ru.