У яқинда Хитой регуляторлари томонидан ички бозорда тижорат асосида йўловчи ташиш бўйича сертификатланди. Самолёт бортида икки йўловчи билан 130 км/соат тезликда ҳаракатлана олади ва 30 километрга яқин масофани босиб ўта олади.
Дизайннинг ишончлилиги ва соддалиги сертификат бериш тўғрисидаги қарорга келинишида муҳим омил бўлди. Модель мамлакатнинг турли ҳудудларида қисқа масофали туристик йўналишларда 40 мингга яқин муваффақиятли синов парвозларини амалга оширди. Учар такси 216 қайта қувватланувчи батареялар билан ишлайдиган 16 винтли схемага асосланган. eHang компаниясининг электр ҳаво таксиси одатий двигателга эга ҳар қандай самолётга қараганда хавфсизроқ деб тан олинди. Дунёнинг бошқа давлатлари ҳаво таксиларини сертификатлаш сари катта тезликда одимлаётган бўлса, Хитой эса бу кенг оммалашиши мумкин бўлган дунёдаги биринчи давлатга айланди, деб хабар беради techcult.ru.