Хитойнинг Цзянсу вилоятида Жануби-Шарқий университети тадқиқотчилари гуруҳи мамлакатнинг биринчи аэроэлектрокар автомобили – Southeast University Kunpeng No.1ни ишлаб чиқди ва тақдим этди. Бу ҳақда Global Times хабар бермоқда.
Электр транспорт воситаси тўртта коаксиял винтли конфигурацияга эга. Аммо анъанавий аэротаксилардан фарқли равишда, Southeast University Kunpeng No.1 ер устида ҳамда ҳавода ҳаракатланиш имкониятларини ўзида мужассам этган интеграциялашган ҳаво транспорти сифатида ишлаб чиқилган.
Максимал учиш оғирлиги 500 килограмм бўлган электромобилнинг парвоз вақти камида – 20 дақиқа. Бундан ташқари, у максимал 300 метрдан кўроқ баландликка кўтарила олади. Йўлда у соатига 60 километр тезликка эриша олади. Ҳозирда учар электрокар юқори қувватли аккумуляторга эга.
Тадқиқотчилар, шунингдек, учар автомобилларнинг кейинги авлодида парвоз давомийлигини икки соатгача узайтириш бўйича қўшимча тадқиқотлар устида ишламоқда, деб хабар беради korrespondent.net.
Американинг Alef Aeronautics компанияси Model A номли ноодатий учар автомобилни тақдим этган эди. Автомобилни илк бор 2025 йилдан бошлаб етказиб бериш режалаштирилган. Инновацион учар автомобилнинг нархи – 299 999 доллар.
Хитойнинг XPeng автомобиль ишлаб чиқарувчиси Дубайдаги GitexGlobal 2022 кўргазмасида ўзининг учар автомобилини намойиш этгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.