Бу ҳақда душанба куни Синьхуа хабар берди.
“XPENGнинг учар автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича шўба корхонаси XPENG AEROHT компаниясининг буюртмасига биноан қурилган ишлаб чиқариш базаси дунёдаги биринчи учар автомобилларни оммавий ишлаб чиқариш заводи бўлади”, дейилади хабарда.
Июль ойида XPeng компания Гуанчжоу саноатни ривожлантириш зонаси билан Xpeng Aeroht учар автомобиль лойиҳаси бўйича сармоя ва ҳамкорлик бўйича шартнома имзолаганини маълум қилган эди. Компаниянинг аниқлик киритишича, дастлаб заводда учар модуллар ишлаб чиқарилади.
“Синьхуа” агентлигининг маълум қилишича, лойиҳанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 минг донани ташкил этади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, модулли учар автомобилнинг нархи 1 миллион юандан 2 миллион юангача (138-276 минг доллар) бўлади. Компания 2025 йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб мазкур автомобилларни мижозларга етказиб беришни режалаштирмоқда, деб хабар беради ria.ru.