Бу ҳақда ALMA обсерваторияси Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Ажойиб! Дунёдаги энг қурғоқчил бўлган Атакама чўли қор билан қопланган!” дейилади хабарда.
Эълон қилинган кадрларда қор қоплами қумтепаларни қандай қоплагани кўрсатилган. Видео муаллифининг қайд этишича, Атакамада 10 йил ичида биринчи марта қор ёққан, деб хабар беради report.az.









