Мазкур Йўриқнома атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тартибини белгилайди.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
- атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш учун тайёргарлик кўриш;
- атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказишда ўлчашлар олиб бориш ва ҳисоб-китоб ишларини бажариш;
- атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш;
- атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижаларини келишиш ва тасдиқлаш.
- Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи ташкилотлар томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Объект томонидан атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари бўйича тузилган материаллар расмийлаштирилади ва объект раҳбари томонидан тасдиқланади.
Бунда, ушбу материаллар объект раҳбари тасдиқлаган кундан эътиборан бир иш кун ичида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органига кўриб чиқиш учун тақдим этилади ва улар тақдим этилган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади.