Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя қилиниши ўрганилди

    Бош прокуратура томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя қилиниши аҳволи ўрганилди.

    Мамлакатимиздаги корхоналар томонидан 2021 йилда 931,1 минг тонна ифлослантирувчи моддалар атмосферага чиқариб юборилган. 226 та корхонанинг 610 та манбасидан инсон соғлиғига жиддий хавф соладиган турли зарарли моддалар белгиланган меъёрдан ортиқ чиқарилган. Уларнинг 73 тасида эса мунтазам равишда белгиланган нормадан ортиқ зарарли моддалар чиқаргани аниқланди.

    Шунингдек, экология ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари томонидан 243 та манбаларда мониторинг умуман ўтказилмаган, “ECOFUND” электрон дастуридаги 4227 та субъектдан ҳисоботлари талаб қилиб олинмаган.

    Ўрганишда аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари ва тизимли камчиликлар Экология ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида кенгайтирилган йиғилишда муҳокама қилиниб, атмосферага зарарли моддалар чиқаришни камайтириш ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъуллар интизомий жавобгарликка тортилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates