Авариявий ҳолатда тўхтаган Сиқув компрессор станцияларининг барқарор ишлаши қайта тикланди

    Саноат 12 январ 2023 1345

    Аномал совуқ туфайли “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Шимолий Нишон” сиқув компрессор станциясида 3 та газ ҳайдаш агрегатлари авариявий ҳолатда тўхтаган эди.

    Худди шунингдек, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Зеварда” 2-сиқув компрессор станциясида 1 та ва “Денгизкўл” конларидаги 2-сиқув копрессор станциясида 2 та, “Жанубий Кемачи”да 1 та газ ҳайдаш агрегатларида ҳам аварияли ҳолатда тўхташлишлар содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари авариявий тўхталишлар ва унинг сабабларини жойида ўрганиш учун Қашқадарё вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарига етиб келди.

    Ҳаво ҳароратининг совуқ бўлишига қарамасдан 24 соат давомида ишлар ташкил қилиниб, газ ҳайдаш агрегатларини қайта ишга тушириш бўйича зарур чоралар кўрилди.

    Натижада, Муборак бошқармаси “Денгизкўл” 2- станциясидаги 2 та, “Зеварда” конидаги 1 та, “Жанубий Кемачи” станциядаги 1 та газ ҳайдаш агрегатлари тўлиқ ишга қайта тикланди.

    Ҳозирда Муборак бошқармасидаги барча сиқув компрессор станциялари ишга туширилиб, бошқарма конларидан газ қазиб чиқариш миқдорлари тўлиқ қайта тикланди.

    Шунингдек, Бошқарув раисининг топшириғига асосан технологик объектларда ташкил этилган Тезкор штаблар томонидан сиқув компрессор станциялари ва қурилмаларнинг барқарор, узлуксиз ишлашини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.

    Жумладан, қувур ҳамда технологик ускуналарда музлашга қарши кимёвий реагентлар билан ишлов бериш, назорат ўлчов асбоблари, электр қурилмалари, бошқа жиҳозларнинг совуқ ҳароратда ҳам узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича ишлар давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates